Есимбетов Адилбай Тлепович фан доктори (DSc) диссертациясини ёқлади
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори Есимбетов Адилбай Тлепович «Ўзбекистон ўсимликлари айрим алкалоидлари ва флавоноидларининг вазорелаксант таъсирини тавсифлаш» мавзусида фан доктори (DSc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Ҳурматли Есимбетов Адилбай Тлепович! Ушбу муносабат билан филиал жамоаси, профессор-ўқитувчилар ҳамда барча ходимлар сизни самимий табриклайди! Янги йил байрами арафасида филиал жамоаси учун ҳам қувончли ҳушхабар бўлди. Билимингиз ва интилишингиз билан қилган ҳаракатингиз ҳамда самарали меҳнатингиз ўзининг кутилган натижасини берганидан хурсандмиз.
Сизнинг бундай илмий салоҳиятингиз филиалда таҳсил олаётган талаба-ёшлар учун ҳам яхши бир ўрнак бўлса ажаб эмас. Келгусида ишларингизда муваффақият ҳамда катта зафарлар тилаймиз! Машақатли меҳнатингиз самарасини кўриш ҳар доим насиб этсин. Сизга сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз!
Ҳурмат билан, филиал жамоаси
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1