“Моҳир қўллар” кўргазмаси ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида беш муҳим ташаббус доирасида талаба-қизлар иштирокида “Моҳир қўллар” кўргазмаси ташкил этилди. Унга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси А.Сейткамалов, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Ешмуратова, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди. А.Сейткамалов кўргазмани очиб бериб, иштирокчиларни табриклаб ўтди. Мазкур кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад филиалда таҳсил олаётган талаба қизларнинг иқтидори ва ҳунарини юзага чиқариши учун қулай имконият яратиш ҳамда уларнинг қўл меҳнатларини намойиш этишларини таъминлашдан иборат. “Моҳир қўллар” кўргазмасида иқтидорли қизларимизнинг ижод намуналаридан рассомлик, каштачилик, ҳар хил либослар, бош кийим ва тақинчоқлар намойиш этилди. Уларнинг қўл меҳнати асосида яратилган бир-биридан ажойиб ижод намуналарига қараб туриб, бахри-дилингиз очилади. Кўргазмада ўз ишлари билан иштирок этган Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари йўналишининг 1-босқич 212-гуруҳ талабаси Г.Бекназарова, Зооинженерия:Йилқичилик ва туячилик йўналишининг 2-босқич талабаси Ю.Худиярова, Ветеринария медицинаси йўналишининг 2-босқич талабаси А.Айтниязова ҳамда Зооинженерия:Балиқчилик йўналишининг 2-босқич талабаси Л.Яқыпбаевалар турли номинациялар бўйича диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Иқтидорли талаба ёшлар мана шу тарзда рағбатлантириб борилса ҳамда уларга ўз салоҳиятларини намоён қилишга имконият яратилса улар янада ғайрат билан ўз иқтидорини ривожлантиришга ҳаракат қиладилар. Бугунги кўргазма аъло даражада ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
скачать dle 12.1