Талабалар ҳайвонларнинг бош скелети ҳақида тушунчага эга бўлишди
Филиал талабалари учун мутахассислик фанлардан очиқ дарсларнинг ташкил этилаётганлиги таълим сифати самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Талабалар дарсларни янада яхши ўзлаштириши ҳамда уларда аниқ тушунчаларни шакллантириш мақсадида ўқитувчилар мана шундай очиқ дарсларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда. Жумладан, «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти Ш.Утегенова Ветеринария медицинаси йўналишининг 1-босқич 201-гуруҳ талабаларига «Ҳайвонлар анатомияси» фанидан “Калла суягининг бош скелетлари” мавзусида навбатдаги очиқ дарсни ўтди. Талабаларга ҳайвонларда калла суягининг тузилиши ҳақида батафсил тушунча берилди. Бунда ўқитувчи калла суяги бош скелетидан фойдаланди. Шунингдек, плакатларга чизилган расмлар орқали дарс мавзусини кенг тушунтириб берди. Талабаларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун уларни кичик гуруҳларга бўлиб, мавзу юзасидан топшириқ ва саволлар берди. Мана шу тарзда очиқ дарс қизиқарли бўлиб ўтди. Дарс якунида талабаларга қўшимча топшириқлар берилди.
скачать dle 12.1