Мактабга ташриф
Давлатимиз раҳбари фармонига мувофиқ, 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 86-сон Баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали бириктирилган мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Жумладан, филиал ўқитувчиси Ж.Халмуратова Хўжайли туманидаги ХТБга тегишли 34-сон умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Ташрифдан асосий мақсад мактабдаги таълим сифати билан яқиндан танишиш ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда ҳамкорликда ўқувчилар учун дарс ташкиллаштиришдан иборат эканлиги таъкидланди. Ж.Халмуратовани ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Есназарова кутиб олди ва мактаб фаолияти билан таништирди. Шундан сўнг 10-синф ўқувчиларига “Аллел бўлмаган генлар” мавзусида дарс ўтилди. Мактаб ўқувчиларида янада қизиқиш уйғотиш мақсадида дарс давомида мавзу доирасида масалалар берилиб уларни ечиш услублари кўрсатиб берилди. Шунингдек, биология фани ўқитувчиси Л.Алламуратова билан дарс ўтиш маҳорати бўйича фикр алмашилди. Эндиликда филиал профессор-ўқитувчилари бириктирилган мактабларга мунтазам равишда ташриф буюриб, таълим сифатини янада ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиб борадилар. Хўжайли туманидаги 34-сон мактабга ташриф давомида филиал ўқитувчиси томонидан ўтилган дарс мактаб ўқувчиларида қизиқиш уйғотди ва уларнинг билимлари янада мустаҳкамланди десак муболаға бўлмайди.
скачать dle 12.1