Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда масофавий таълимни жорий этиш муаммолари ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2021-2022 йилги ўқув йилидан олий таълим муассасаларида талабалар рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журналлари босқичма-босқич бекор қилиниши таъкидлаб ўтилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер Абдуллаев маълумот берди. Шунингдек, Рақамли университет лойиҳасини йўлга қўйиш режалаштирилаётганлиги ҳақида ҳам таъкидлаб ўтилди.
«Лойиҳа доирасида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” (HEMIS - Higher Education Management Information Systems) ишлаб чиқилди. Дастлабки босқичлар 2020-2021 ўқув йилида кредит-модул тизимига ўтказилган 46та олий таълим муассасасида жорий этилмоқда.
Мазкур ахборот тизимида ҳар бир талаба ўзининг шахсий кабинети орқали фанларнинг электрон ресурслари, дарс жадвали, назорат жадвали, давомати ва ўзлаштириши ҳақида маълумот олиши мумкин. Ушбу ахборот тизимини жорий қилиш орқали 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида талабалар рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журналлари босқичма-босқич бекор қилинади».
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1