“Янги Ўзбекистон—янгича дунёқараш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
Бугун Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Янги Ўзбекистон—янгича дунёқараш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Е.Сейтмуратов, бўлим услубчиси А.Сейткамалов ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Е.Сейтмуратов тадбирни очиб берди ва бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти ҳамда Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичлари ҳақида талабаларга кенг тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, Учинчи Ренессанс ғояси бўйича тайёрланган докладни иштирокчиларга ўқиб эшиттирди. А.Сейткамалов ҳам мавзу бўйича ўзининг чуқур фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Ёшлар сифатли таълим олишлари учун таълим соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди ва бир қатор мисоллар келтирилди. Талабаларда янада кенг тушунча ҳосил қилиш мақсадида маънавият ва маърифат бўлими томонидан тайёрланган мавзуга оид қизиқарли видеоролик намойиш этилди. Тадбир давомида филиал талабалари мавзу доирасида шеърлар ижро этишди. Бу эса иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлаб, тадбир янада қизиқарли тарзда ўтишини таъминлади. Янги Ўзбекистонни барпо этишда албатта ёшлар фаол бўлиши керак эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ташкил этилган мазкур тадбирдан талабалар яхши таассуротларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1