Назарий билимлар амалий кўникмалар билан мустаҳкамланмоқда.
Маълумки, сўнгги йилларда балиқчилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур йўналишда фаолият юритиб келаётган корхоналар сони ҳам ортиб бормоқда. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида бугунги кунда айнан мана шу соҳа бўйича ёш мутахассислар таҳсил олмоқда. Филиал ўқитувчилари талабаларга яхшигина назарий билимлар бериш билан биргаликда, уларнинг амалий билимларини ҳам мустаҳкамлаб боришга ҳаракат қиладилар. Уларни ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида мунтазам равишда амалий дарсларни ташкиллаштириб туради. Мана шундай амалий дарсларнинг бири «Балиқчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш технологияси» фанидан “Балиқ ва балиқ маҳсулотларини тайёрлаш” мавзуси бўйича ташкил этилди. Фан ўқитувчиси А.Жолдасбаев Зооинженерия:Балиқчилик йўналишининг 3-босқич талабалари билан биргаликда «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖга тегишли балиқни қайта тайёрлаш цехига ташриф буюриб, фаолияти билан яқиндан танишдилар. Талабалар бу ерда балиқ маҳсулотларини тайёрлаш жараёнини кузатдилар ва барча керакли маълумотларга эга бўлишди. Бунда цех ходимлари уларга яқиндан ёрдам кўрсатдилар. Ўқитувчи уларнинг мавзу бўйича яхши кўникма ҳосил қилишлари учун қулай муҳит яратишга ҳаракат қилди ва унинг уддасидан чиқа олди десак янглишмаган бўламиз. Таъкидлаб ўтиш жоизки, корхона бугунги кунда рулет, стейк, музлатилган балиқ филеси, балиқ фарши, балиқ котлети, тефтел, пельмен сингари балиқдан тайёрланган таомлар билан халқимизга хизмат кўрсатиб келмоқда. Назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаб бориш талабалар учун ўта муҳим ҳисобланади. Бугун улар иш жараёнини кўзлари билан кўриб, яқиндан кузатдилар ва батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати
скачать dle 12.1