Филиал ходимлари ўртасида шаҳмат-шашка мусобақаси ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ходимлари ўртасида «Спорт-саломатлик куни» шиори остида спортнинг шаҳмат ва шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров мусобақани очиб бериб, барча иштирокчиларга самимий омад тилаб ўтди. Мазкур мусобақа филиал касаба уюшмаси томонидан ташкиллаштирилди. Унга филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари иштирок этишди. Ходимлар ўртасидаги беллашув қизғин тарзда кечди. Барчамиз яхши биламизки, шаҳмат мусобақаси ақлий салоҳиятни ривожлантириш ва уни чарҳлашда яхши омил бўлади. Бахс ва мунозараларга бой бўлган мусобақа давомида барча иштирокчилар ўз маҳоратларини синаб кўрдилар. Барчага бирдек аъло кайфият бағишлаган мусобақа якунида 1-ўрин — А.Примбетовга насиб этган бўлса, Г.Ешмуратова 2-ўрин ҳамда Ш.Бабанов 3-ўринни эгалладилар. Барча иштирокчилар мусобақа қизиқарли ва дўстона тарзда бўлиб ўтганлигини таъкидлашди. Ғолиблар филиал касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Табрик билан биргаликда диплом ва совғаларни Ж.Халмуратова ҳамда Г.Қазахбаевалар ўз эгаларига топширдилар. Албатта, бундай мусобақаларнинг ташкиллаштирилиб туриши филиал ходимларига фақат яхши кайфият бағишлайди.
скачать dle 12.1