16 январдан тўлиқ анъанавий таълим бошланиши ҳақидаги хабарга вазирликнинг ахбороти
Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учун ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланиши мазмунидаги нотўғри хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур масала бўйича расман ахборот берди. Вазирликнинг таъкидлашига кўра, олий таълим муассасаларининг барча талабаларини тўлиқ анъанавий таълим шаклига ўтказиш режалаштирилмаган.
Агар мазкур масала бўйича янгилик бўлса, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм канали орқали маълум қилиниши ҳам таъкидлаб ўтилган.
Шу ўринда, Талабалар учун ўқув жараёни тўлиқ анъанавий шаклда бошланиши ҳақидаги хабар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳолда сайтимиз ҳамда телеграм каналимиз орқали эълон қилишимизни билдирамиз.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1