«Чўчқачилик асослари» фанидан ташкил этилган очиқ дарс
Талабаларга билим бериш жараёнида мутахассислик фанлар бўйича кўпроқ амалий дарслар ташкил этиш ҳамда очиқ дарслар ўтказиш таълим сифати самарадорлигини янада ошириб бориши барчамизга маълум. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари бу борада анча фаол десак муболаға бўлмайди. Бунга бугун «Чўчқачилик асослари» фанидан ташкил этилган очиқ дарсни мисол тариқасида келтирсак бўлади. Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Уримбетов Зооинженерия:Йилқичилик ва туячилик йўналишининг 3-босқичида таҳсил олаётган талабаларга “Чўчқаларнинг экстерьери, конституцияси ва уни баҳолаш усуллари” мавзусида очиқ дарс ўтди. Дарс жараёнига талабалардан ташқари филиалнинг ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. А.Уримбетов авалло, дарснинг мазмунини тушунтириб, мавзуга тааллуқли маълумотларни айтиб ўтди. Талабаларга аниқ мисоллар билан кўрсатиш мақсадида чўчқа муляжидан фойдаланган ҳолда мавзу доирасида тушунтирди. Улар чўчқаларнинг экстерьер кўрсаткичларини ўрганиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Шунингдек, дарс давомида талабаларга слайд орқали қўшимча маълумотлар ҳам тақдим этилди. Мазкур очиқ дарс ҳам мазмунли тарзда ташкил этилганлиги иштирокчилар томонидан таъкидланди.
скачать dle 12.1