Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти
Телеграм тармоғидаги айрим каналларда олий таълим тизимида энг яхши вазир ўринбосари, энг яхши ректорларни аниқлаш бўйича ўтказилаётган сўровномалар вазирликка алоқадор эмаслигини маълум қиламиз.
Олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида вазирлик томонидан турли ижтимоий сўровномалар ўтказиб келинади ҳамда бу ҳақда вазирликнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва бошқа ОАВ орқали ахборот бериб борилади.
Вазирлик соҳага оид долзарб мавзуларни ёритишда барча ОАВлар билан ижодий ҳамкорлик қилишга тайёр ва бу борадаги ташаббусларни тўла қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда айрим саҳифа ва телеграм каналларида вазирлик номидан оммани чалғитувчи нотўғри маълумот тарқатаётганлар фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилишини эслатиб ўтади.
ОЎМТВ Ахборот хизмати
скачать dle 12.1