Филиалда навбатдаги очиқ дарс
Маълумки, филиал талабалари учун очиқ дарслар ташкил этилмоқда. Бу эса ўз ўрнида уларнинг янада етук билим олишига шароит яратади. Айниқса бўлажак мутахассислар учун соҳа бўйича таълим олиш сифатини ошириб боради. Мана шундай очиқ дарслардан бири «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти Ш.Утегенова томонидан «Ҳайвонлар анатомияси» фанидан ўтказилди. Ветеринария медицинаси йўналишининг 1-босқич 201-гуруҳ талабалари иштирок этган мазкур очиқ дарс “Олдинги ва орқа оёқ буғинларининг тузилиши ва топографияси” мавзусида ташкиллаштирилди. Дарс бошида талабаларга бугунги мавзунинг мақсади ҳақида айтиб ўтилди. Уларда аниқ тушунчалар ҳосил бўлиши учун очиқ дарс ҳайвон муляжларидан фойдаланган ҳолда олиб борилди. Уларга оёқ буғинларининг тузилиши жиҳати ва уларнинг қандай ҳаракатланиши тўғрисида маълумотлар берилди.
Ўқитувчи талабаларда янада қизиқиш уйғотиш мақсадида плакатлар тайёрлаб интеллектуал ўйинлар ўтказди. Талабалар эса бор салоҳиятини ишга солиб ўйинларда фаол иштирок этишди. Энг асосийси, филиал талабалари мавзу бўйича кенг тушунчага эга бўлишди. Филиалда ўтказилаётган мана шундай очиқ дарслар талабаларнинг билимларини мустаҳкамлаб боришига ишончимиз комил.
скачать dle 12.1