SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган тадбир » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган тадбир
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган тадбир
Жорий йил тарихий ҳужжат ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига 28 йил тўлди. Мана шу улуғ сана муносабати билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида тадбир бўлиб ўтди. Унга Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Қ.Бекмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси П.Дошмуратов, филиал профессор ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлари иштирок этишди. Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг мадҳиялари янгради. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров тадбирни очиб бериб, давлатимизда фуқораларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини Бош қомусимиз таъминлашини алоҳида таъкидлаб, байрам муносабати билан барчани муборакбод этди.
Шундан сўнг ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб, Конституция мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатлар ҳамда фаровон турмушимизнинг қонуний кафолати, давлатимиз сиёсатининг асосий тамойилларидан бири қонун устуворлиги эканлиги ҳақида батафсил айтиб ўтдилар. Бундан 28 йил аввал қабул қилинган Бош қомусимиз барча қонунларимизнинг асоси ҳисобланиши ҳам таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири филиал талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди. Тадбир давомида залда ҳақиқий кўтаринки байрам кайфияти сезилиб турди. Иқтидорли талабаларимиз иштирокидаги байрам тадбири барчага бирдек яхши кайфият бағишлади.