SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар суякли балиқлар ҳақида маълумотга эга бўлишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Талабалар суякли балиқлар ҳақида маълумотга эга бўлишди
Талабалар суякли балиқлар ҳақида маълумотга эга бўлишди
Таълим сифатини яхшилаш ҳамда унинг самарадорлигини янада оширишда очиқ дарсларни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида ўқиш жараёнларида талабалар учун очиқ дарслар ўтказилмоқда. Навбатдаги очиқ дарс «Балиқлар морфологияси» фанидан “Балиқ терисининг тузилиши. Кикирдакли ва суякли балиқлар” мавзусида ўтказилди. А.Жолдасбаев томонидан ташкил этилган дарсга Зооинженерия: Балиқчилик йўналиши 1-босқич 214-гуруҳ талабалари иштирок этишди. Дастлаб, талабаларга дарс мавзуси батафсил тушунтирилди. Суякли балиқларнинг синфи, ташқи тузилиши ҳамда уларнинг турлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, уларнинг кикирдакли балиқлардан фарқли тарафлари таъкидлаб ўтилди. Очиқ дарс давомида талабалар мавзу бўйича янада яхши кўникма ҳосил қилишлари учун кўргазмали қуроллар ва балиқ муляжларидан фойдаланилди. Суякли балиқлар мавзуси доирасида талабалар учун қизиқарли ўйинлар ҳам ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, 214-гуруҳ талабалари мазкур очиқ дарсга фаол турда иштирок этишди. Фан ўқитувчиси А.Жолдасбаев ҳам уларнинг мавзуни яхши ўзлаштириши ҳамда дарс қизиқарли тарзда ўтишини таъминлашга астойидил ҳаракат қилди. Шунингдек, кикирдакли ва суякли балиқлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар ҳам тақдим этилди. Дарс якунида талабаларнинг билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқитувчи томонидан мавзуга оид саволлар берилди.Филиал матбуот хизмати