Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз!
Сўнгги йилларда жамиятимизнинг фаол қатламига айланган хотин-қизларнинг ҳар жавҳада фаоллик кўрсатаётганлиги барчамизга маълум. Давлатимизда уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. 25 ноябрь – Аёлларга нисбатан зўровонликка барҳам бериш Халқаро куни. Ушбу сана муносабати билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз!» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унга Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова, психолог М.Алламуратова ҳамда талабалар иштирок этишди. Филиалнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Ешмуратова давра суҳбатини очиб берди ва олиб борди. Ушбу долзарб мавзу юзасидан Ж.Халмуратова ўз фикрларини ҳаётий мисоллар билан билдириб ўтган бўлса, психолог томонидан талаба ёшларга мамлакатимиздаги гендер тенглик масалалари бўйича батафсил тушунча берилди. Шунингдек, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ҳамда моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Эркин тарзда олиб борилган давра суҳбати давомида талабалар ҳам мавзу бўйича ўзларининг атрофлича фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир якунида Г.Ешмуратова томонидан тайёрланган хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши курашга чақирувчи слайд ҳамда видеоролик ҳам номойиш этилди. Ҳар бир аёлнинг қалби ҳам ташқи кўриниши каби гўззал. Уларга зўравонлик кўрсатиш эмас аксинча, меҳр ва эътибор бериш керак.
скачать dle 12.1