SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIИнглиз тилидан мароқли очиқ дарс бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Бугун филиалда инглиз тили фанидан “Agroecology and farming” мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Унга ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари йўналишининг 1-босқич 212-гуруҳ талабалари ҳамда филиал ўқитувчилари иштирок этишди. Фан ўқитувчиси Д.Маткаримова мавзу бўйича талабаларга тушунча берди. Очиқ дарс янада қизиқарли ўтиши учун талабалар кичик гуруҳларга бўлиниб, ўқитувчи томонидан тайёрланган қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Талабаларнинг дарсни янада яхши ўзлаштириши учун мавзуга оид топшириқлар берилди. Ҳар бир гуруҳ ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни аъло даражада бажаришга ҳаракат қилишди. Очиқ дарс жараёнида янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланилди. Талабалар мавзу бўйича етарлича билим ва тушунчага эга бўлишди. Айниқса гуруҳлар орасида ўтказилган ўйинлар мароқли бўлиб, талабаларга ўзгача кайфият бағишлади. Дарсга иштирок этганлар Д.Маткаримованинг педагогик маҳоратига юқори баҳо бериб, ўзларининг яхши фикр мулоҳазаларини билдиришди. Филиал матбуот хизмати