SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI”Кинология ва ит касалликлари” фанидан очиқ дарс ташкиллаштирилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
”Кинология ва ит касалликлари” фанидан очиқ дарс ташкиллаштирилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси доценти Ш.Авезимбетов ”Кинология ва ит касалликлари” фанидан Ветеринария медицинаси йўналишининг 3-босқич талабаларига очиқ дарс ўтди. «Кўз касалликлари» мавзусида ташкил этилган очиқ дарс давомида итларда кўз касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, унинг белгилари ҳамда даволаш йўллари ҳақида батафсил тушунча берилди. Ветеринария фанлари номзоди Ш.Авезимбетов томонидан талабаларга итларда учрайдиган кўз касалликларининг турлари ҳамда унинг олдини олиш ва даволашда ишлатиладиган дори воситалари ҳақида маълумот бериб ўтилди. Филиал талабалари мавзуни янада яхши ўзлаштириши учун слайд ҳамда мавзуга оид видеороликлардан фойдаланилди. Бир сўз билан айтганда, ушбу очиқ дарс қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Иштирок этган филиал ўқитувчилари ҳам очиқ дарс мазмунли ва мароқли кечганлигини таъкидлашди. Талабалар кўз касалликлари бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.