SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIБутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш кунига бағишланган тадбир » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш кунига бағишланган тадбир
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида 1 декабрь–Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унга Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази инфекционист шифокори Гулжаҳон Қалимбетова, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бошқармаси вакили А.Танирбергенов, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Тадбирни ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров очиб берди. Ташриф буюрган мутахассис Г.Қалимбетова томонидан орттирилган иммунитет танқислиги синдроми қайси гуруҳга мансуб эканлиги, даврларга қандай бўлиниши ҳамда унинг аломатлари ҳақида талаба ёшларга батафсил тушунтирилиб ўтди. Шунингдек, мазкур касалликнинг тарқалиб кетишига қарши республикамизда амалга оширилаётган қатор ижобий ишлар ҳақида маълумот берилди. Тадбир давомида мавзуга оид тайёрланган видеоролик иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Г.Қалимбетова касалликни олдини олиш бўйича филиал талабаларга фойдали тавсияларни бериб ўтди. Шунингдек, ташриф буюрган меҳмонлар томонидан буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ташкил этилган бугунги тадбирда талабалар муҳим тавсиялар ва керакли маълумотларга эга бўлишди.