Малакали кадрларни тайёрлашда ЕИ билан ҳамкорлик кенгайиб боради
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлик сектори раҳбари Франсуа БЕЖО бошчилигидаги ЕИ вакилларидан иборат делегация билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов, вазир ўринбосари Муродилло Холмуҳамедов бошчилигида вазирлик мутахассислари ЕИдаги ҳамкорлар билан ўзаро истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Ушбу мулоқотда олий ва ўрта махсус таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, 2021-2027 йилларда Ўзбекистон таълим тизимини янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қилувчи лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Европа Иттифоқи дастурини тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
–Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизация қилиш йўлида ЕИ ҳамкорларимиз томонидан кўрсатилаётган ташаббусларни жуда юқори баҳолаймиз, - деди вазирнинг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов. – Шу билан бирга икки томонлама ҳамкорликда фойдаланиш мумкин бўлган истиқболли соҳалар ва имкониятлар жуда ҳам кўп. Вазирлик таълим сифатини оширишга қаратилган лойиҳаларни тўла қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, музокараларда иқтисодиётнинг реал секторида эҳтиёж мавжуд бўлган ўрта бўғин кадрларни тайёрлашда ҳам ЕИ билан яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Manba: Axborot xizmati
скачать dle 12.1