SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар учун психологик семинар-тренинг ўтказилди. » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Талабалар учун психологик семинар-тренинг ўтказилди.
Талабалар учун психологик семинар-тренинг ўтказилди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида «Талаба-ёшларда ижобий фикрлашни ривожлантириш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Филиал психолог-руҳшуноси М.Алламуратова томонидан ташкиллаштирилган семинар тренингга Зооинженерия:Балиқчилик йўналишининг 2-босқич талабалари иштирок этишди. Дастлаб талабалар билан мавзу юзасидан самимий суҳбат олиб борилди. Семинар давомида эса қизиқарли психологик тест ўтказилди. Ижобий фикрлаш руҳий осойишталикни таъминлаши ҳамда инсон тушкунликни соғлом фикрлаш орқали енгиш қобилиятига эга эканлиги таъкидлаб ўтилди. Талабалар семинар-тренинг улар кутганидан ҳам қизиқарли тарзда ўтганлигини билдиришди. Айниқса ўзлари иштирокида ўтказилган психологик тестлар ва психологик машқлар ижобий кайфият бағишлаганлигини уларнинг мамнун юзларидан илғаб олиш мумкин.