SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал талабаларига Хўжайли туманида амалий дарс ташкиллаштирилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиал талабаларига Хўжайли туманида амалий дарс ташкиллаштирилди
Филиал талабаларига Хўжайли туманида амалий дарс ташкиллаштирилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг Зооинженерия: Йилқичилик ва туячилик йўналиши 3-босқич талабалари «Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш» фанидан амалий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида фан ўқитувчиси Юсупбек Султанов бошчилигида Хўжайли туманидаги “Проф бек хўжайли” МЧЖ чорвачилик хўжалигига ташриф буюришди. У ерда талабалар чорвачилик хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишдилар. Яъни, мазкур хўжаликда боқилаётган зотдор қорамолларнинг кунлик озуқа рациони, озуқа базаси ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди. Ҳайвонларни озиқлантириш жараёнини кузатишди. Уларга бериладиган озуқа таркиби билан танишдилар. Филиалда таҳсил олаётган талабалар учун амалий дарсларни мана шундай шаклда ташкиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу соҳада фақат назарий билимлар билан чекланиб бўлмайди. Шу боис, кўпинча амалий машғулотлар шу тарзда олиб борилади. Бундан мақсад назарий ва амалий билимлар уйғунлигини таъминлаш ҳамда талабаларнинг тажрибасини орттиришдан иборат.