SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалнинг 1-босқич талабаларига дарслар анъанавий шаклда бошланди. » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 16 ноябрдан дарслар анъанавий шаклда бошланди. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг иккинчи ҳамда учинчи босқич талабаларига жорий йил 2 ноябрь санасидан бошлаб карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда анъанавий таълим жараёнлари бошланган эди. Бугун, 23 ноябрдан филиалнинг 1-босқич талабаларига анъанавий дарслар бошланди. Албатта, биринчи навбатда талабалар ва филиал ходимларининг саломатлиги муҳим бўлганлиги сабабли карантин талабларига тўлиқ риоя қилинмоқда. Филиалнинг 1-босқич талабалари учун дарслар 2 сменада ташкил этилди. Шунингдек, талабалар имкониятидан келиб чиқиб, ўз хоҳиши билан дарсларни онлайн ёки анъанавий шаклда давом эттириши белгиланди. Аудиториялар яна жонланди, талабаликка эндигина қадам қўйган йигит-қизлар учун «Талабалик кундалиги»нинг янги саҳифалари бугундан эътиборан ёзилиб бошласа ажаб эмас! Аҳир, институт бағрида курсдошлар билан биргаликда таълим олишнинг завқи ўзгача. Талабалар билан жонли мулоқат филиал профессор-ўқитувчиларини ҳам севинтирганини уларнинг кўзларидаги қувончдан илғаш мумкин.