SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЎқитувчи ва шифокорлар билан фикр алмашилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан мулоқот қилди. Жорий йил 30 октябрь куни таълим-тарбия тизими, 6 ноябрда эса соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишлари шу мақсадга қаратилган эди. Уларда муҳокама қилинган долзарб масалалар ва билдирилган таклифлар асосида таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш, бирламчи тиббий муассасалар фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш бўйича Президентнинг фармон ва қарорлари қабул қилинди. –Тиббиёт ва таълим – давлат ва халқ ўртасидаги адолат кўприги, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. – Ҳаммамиз ўзимизни қийнаб, ҳалол бўлиб, бу тизимларни тўғрилаб олсак, ана шунда адолат таъминланади. Халқимиз рози бўлади. Тошкент бунда намуна бўлиши керак.