23-ноябрдан филиалнинг 1-босқич талабаларига анъанавий дарслар бошланади
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали 2020 йил 23-ноябрь санасидан филиалнинг 1-босқич талабаларига анъанавий дарслар бошланишини расман маълум қилади. 1-босқич талабалари учун анъанавий таълим графиги қуйидагича:
Зооинженерия: Балиқчилиқ, асаларичилик ҳамда йилқичилик ва туячилик йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга дарслар эрталабки соат 9:00 да бошланади. Ветеринария медицинаси, Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари йўналишларининг талабаларига эса 13:00 да дарслар бошланади. Филиал талабаларининг ва уларнинг ота-оналарининг орасида сўровнома ўтказилди. Бунда талабалар ўз имкониятларидан келиб чиқиб дарсларни анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириши мумкин. Дарслар талабалар ва филиал ходимларининг саломатлиги хавфсизлигини инобатга олиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда олиб борилади. Маълумот учун, ҳозирда филиалнинг иккинчи ва учинчи босқич талабалари 2 сменада анъанавий шаклда таълим олмоқдалар. 23-ноябрдан 1-босқич талабалари учун бошланадиган анъанавий дарслар ҳам 2 сменада ташкил этилади.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1