Бугун ОТМларда анъанавий дарслар қандай тартибда бошланди?
Бугундан бошлаб олий ўқув юртларида анъанавий дарслар бошланди. Ўқув жараёни ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан ишланган режа-график асосида йўлга қўйилди. Бу эса 16 ноябрь санасида барча босқич талабаларига анъанавий таълим бошланди дегани эмас. Масалан, кўпчилик олий таълим муассасаларида биринчи ҳамда тўртинчи босқич талабаларига бугундан, қолган курсларга эса 23-ноябрдан (ёки ноябрь ойининг бошқа санасидан) анъанавий дарслар бошланиши режалаштирилган. Яъни, олий таълим муассасаси буни ўз имкониятидан келиб чиқиб белгилайди. Эслатиб ўтамиз, филиалимизда 2-ноябрь санасидан бошлаб карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 2 ва 3-босқич талабаларга анъанавий ўқиш бошланди. Филиалнинг 1-босқич талабаларига эса, 23-ноябрь куни дарслар анъанавий тарзда бошланиши белгиланди. Маълумот учун, анъанавий таълимга қайтиш тартиби бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ишлайди. Шунингдек, 30 кишилик аудиторияга фақат 15 нафар талаба киритилади. Дарслар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда олиб борилади.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1