Анъанавий таълим бошланиши расман тасдиқланди
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида анъанавий ўқиш қачон бошланиши мазмунидаги ҳар хил хабарлар ёритилди ва жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим телеграм каналлар орқали расмий асосга эга бўлмаган хабарлар ҳам тарқатилди. Куни кеча яъни, 12-ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларида 16-ноябрдан бошлаб анъанавий таълим бошланиши ҳақидаги хабар расман тасдиқланди. Қуйида хабар мазмунини келтириб ўтамиз: «Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди». Изоҳ: Бунда олий таълим муассасаси томонидан режа-график ишлаб чиқилиб, нечинчи босқич талабалари қайси санадан анъанавий ўқишни бошлаши белгиланади.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1