Қоракўлчилик хўжаликлари фаолияти билан танишилди
Республикада қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш борасида наслчилик, яйловларнинг ҳолатини яхшилаш ишлари бўйича олиб борилаётган тадбирларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг қоракўлчилик хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Бобоқулов Насрулло Асадович Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл ҳамда Тахтакўпир туманларига ташрифни амалга оширди. Ташриф чоғида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Рузимбай Турганбаев ҳамроҳлик қилди. Жумладан, Тахтакўпир туманидаги “Қоракўлчилик” илмий наслчилик тажриба станциясида бўлиб, қорақалпоқ сури қоракўл зотли қўйлар отарларини илмий асосда кўпайтириш ишлари фаолияти билан яқиндан танишди. Қорақалпоқ сури қоракўл зотли қўйларининг териси жаҳон бозорларида рақобатбардош ҳисобланади. “Қоракўлчилик” илмий наслчилик тажриба станциясида қоракўл териси етиштирилади. Шунингдек, мазкур ташриф давомида Н.Бобоқулов Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига келиб, бу ердаги таълим тизими ҳамда филиал фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати
скачать dle 12.1