ОТМ профессор-ўқитувчилари қанча маош олади?
Сўнгги йилларда ёшларни олий таълим билан қамровини ошириш мақсадида олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари кескин оширилди, кўплаб янги олий таълим муассасалари ташкил этилди. Бу эса олий таълим муассасаларининг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжининг ҳам ошишига олиб келди албатта. Шунга кўра, оммавий ахборот воситаларида олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимларига профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф этиш бўйича эълонлар бериб берилмоқда. Бироқ, уларга белгиланган иш ҳақи тўғрисида кўпчиликда батафсил маълумот бўлмаса керак. Шу сабабли, қуйидаги расм орқали эътиборингизга олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари тўғрисида маълумотни ҳавола этамиз.
скачать dle 12.1