Юзлаб сохта ҳарбий тавсияномалар аниқландими?
2020/2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовларида ўтказилган текширувлар давомида қанча сохта ҳарбий тавсияномалар аниқланганлигини биласиз ми? Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди. Демак, рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, текширувлар давомида 300дан ортиқ сохта ҳарбий тавсияномалар аниқланди. Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга жами 13107 нафар абитуриентнинг 1828таси қайта текширилди. Қайта текширув натижаларига кўра, 1828 нафар абитуриентдан 1516 нафари тавсияномага эга экани, 172 нафари сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилгани, 85 нафари хизматни ўтамагани ва 55 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтган бўлса-да, тавсияномага эга эмаслиги тасдиқланди. Тест натижалари таҳлил қилинганда, 1615 нафар абитуриентдан 128 нафари давлат грантига, 478 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1