Суперконтракт учун таълим кредити олсам бўладими?
Айни кунларда кўпчилик (оширилган контракт асосида таълим олиш истагидаги) талабаларни қизиқтираётган саволлардан бири супер-контракт учун таълим кредити берилиши ёки берилмаслиги.
Бунинг сабаби, шу тартибда талабаликка қабул қилинаётган абитуриентларга 2020/2021 ўқув йили учун оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56,7 баллдан кам “суперконтракт”) тўлов-контракт миқдорларини ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан, иккинчи ярми эса 2021 йилнинг 1 март санасидан кечиктирмай тўлаш лозимлиги белгиланган эди. (сайтимиз орқали бу ҳақда маълум қилган эдик). Таълим кредити беришга оид қонун ҳужжатлари қабул қилинган пайтда ҳали қўшимча контракт, яъни суперконтракт деган гап йўқ эди. Шунинг учун бу масала норматив ҳужжатларда аниқ кўрсатилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарорига кўра, таълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўқиши учун берилиши мумкин.
Демак бундан келиб чиқадики суперконтракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1