Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси дипломи топширилди
Бирор илмни мукаммал эгаллаш улкан бир фазилатдир. Жамият тараққиётида ҳам илмнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида мана шундай фазилатга эга бўлган ўқитувчиларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Жумладан, Уримбетов Ахмет Абдиразакович жорий йил чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси ихтисослиги бўйича «Шимолий–ғарбий қизилқум шароитида қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг этологик хусусиятлари» мавзусида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ёқлади. Филиал директори Адилбай Есимбетов тантанали равишда А.Уримбетовга қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражали дипломини топширди. Шу ўринда ўзининг ҳамда филиал жамоасининг барча профессор-ўқитувчиларининг номидан самимий табриклаб, келгуси ишларида катта мувафақиятлар тилади. Ветеринария соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрларни тайёрлашда илмий салоҳиятга ва тажрибага эга профессор-ўқитувчиларнинг ўрни ниҳоятда аҳамиятлидир. Филиалда илмий унвонга ва даражага эга ходимларнинг сони ортиб бориши талабаларнинг етук билим олишларига хизмат қилади.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1