Президент топшириғи асосида филиалга лаборатория олиб келинади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 2 октябрь кунги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 73-йиғилиш баёнининг 43-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлаш тизимини янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёнида лаборатория асбоб-ускуналаридан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Хўжайли кўп тармоқли техникуми ҳамда Сув хўжалиги вазирлигига қарашли Беруний сув хўжалиги ва мелиорацияси коллежига тегишли ветеринария ва зооинженерия соҳасига оид ўқув лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва ўқув адабиётларини Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали балансига ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилган.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали раҳбарияти томонидан, ўқув жараёнида лаборатория асбоб-ускуналаридан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Хўжайли кўп тармоқли техникуми директори И.Матчановга ҳамда Сув хўжалиги вазирлигига қарашли Беруний сув хўжалиги ва мелиорацияси коллежи диреткори М.Қодировга хатлар жўнатилди. Хат мазмунида ветеринария ва чорвачилик соҳасига оид лаборатория асбоб-ускуналарини Нукус филиали балансига ўтказилишида амалий ёрдам бериш сўралди.
Шунингдек, 92-банди бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 2020 йил якунига қадар Самарқанд ветеринария медицина институти Нукус филиали қошидаги Нукус ветеринария техникуми талабаларининг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш мақсадида, Нукус ва Бўзатов туманларидан чорва ва интенсив усулда балиқ етиштирувчи ўқув-амалиёт базалари ташкил этиш учун ер майдони ва бино-иншоотлар ажратиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгиланди.
Туманларда ўқув-амалиёт базалари ташкил этилиши, шунингдек, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ветеринария ва зооинженерия соҳасига оид ўқув лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва ўқув адабиётларининг олиб келиниши филиалда таълим олаётган талаба ёшларнинг билимларини янада мустаҳкамлаш учун яхши имконият яратиб беради. Давлатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳасини ривожлантиришга бўлган эътибор, шунингдек, соҳада етук кадрларни тайёрлаш учун амалга оширилаётган мана шундай салмоқли саъй-ҳаракатлар албатта ўзининг ижобий натижасини бериши аниқ.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати
скачать dle 12.1