Қадринг баланд бўлсин-она тилим!
“Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир” деб Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг таъкидлаганидек, шу йилнинг 10 апрел кунги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-615-сонли қарорининг қабул қилиниши ўзбек тилининг тараққиёти учун жуда катта аҳамиятга эга бўлдилар. Бизнинг филиалимизда да 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан филиал талабалари ўртасида “Тил миллат кўзгуси” рукни остида ёшлар қалбида она тилимизга меҳр-муҳаббат ҳиссини янада кучайтиришга йўналтирилган “Энг мазмунли ва таъсирчан ижтимоиий ролик” танловининг ўтказилишидаги мақсад ҳам талаба-ёшларнинг давлат тилига муносабатининг ўзгаришига, уларнинг ўзбек тилини қадрлаши, умумхалқ байрам сифатида нишонланиши, бу тарихий ҳодисанинг тилимиз тараққиёти учун катта аҳамиятга эга эканлигини тарғибот қилиш ва уларнинг онгига бу ўзбек тили миллат тили эканлигини сингдиришдан иборат эканлигини тушунтириш бўлди.
Ўтказилган танловга филиал талабалари фаол иштирок этиб, танлов якунида Зооинженерия (балиқчилик) мутахассислиги 1-курс 214-гуруҳ талабалари тайёрлаган видеоролик ғолиб деб топилди, иккинчи ва учинчи совринли ўринларни Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари мутахассислиги 1-курс 212-гуруҳ талабалари ҳамда Ветеринария медицинаси мутахассислиги 3-курс талабаси Жуманазарова Айгулнинг тайёрлаган видеороликлари эгаллади. Ғолиблар даражали дипломлар билан тақдирландилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.скачать dle 12.1