Супер контракт суммасини қачонгача тўлаш керак?
Сайтимиз орқали 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганлиги ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотига таяниб хабар қилган эдик. Хўш, Супер контракт суммасини қачонгача тўлаш керак? Қуйида бунга аниқлик киритиб ўтамиз.
Давлат қабул комиссияси қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йили учун супер-контракт миқдорларини иккига бўлиб тўлаш мумкин.
Бунда:
—ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50%и 2020 йилнинг 1 декабридан;
—иккинчи ярми учун эса қолган қисми 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўловни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 1 ноябрь куни этиб белгиланган.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1