Энди йил бўйи тестлар ўтказилиши мумкин
Мамлакатимизда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳар йили август ойида ўтказилиб келинмоқда. (жорий йилда пандемия сабабли сентябрь ойида ўтказилди). Хабарларга кўра, кириш имтиҳонларининг бир вақтга тўғри келмаслиги учун йил бўйи тестлар ўтказилади.
Давлат тест маркази ҳар бир ҳудудда ДТМ биноси қурилишини билдирди. Бу биноларда йил бўйи тестлар ўтказилади, турли фанлардан сертификатлар берилади. Ўша сертификатлар билан абитуриентлар кириш имтиҳонларида иштирок этиши мумкин бўлади.
Мактаб битируви имтиҳони билан ОТМга кириш имтиҳонини унификация қилиш бўйича қарор лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Агар у ҳам амалга ошса, хоҳловчилар йил бўйи сертификат учун имтиҳон топшириб, унга эга бўлиши, битирувчилар эса якуний имтиҳондан керакли натижага эга бўлиб, шу натижа билан кириш имтиҳонларида қатнашиши мумкин.
Булар амалга ошиши билан тест жараёни бир вақтга тўғри келмайди, имтиҳонлар узоқ вақтга чўзилмайди.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1