ОТМларда ўқиш анъанавий шаклда бошланиши мумкин
Республикамиздаги олий таълим муассасалари анъанавий таълим шаклга қайтиши кутилмоқда. Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ўтказган видеоселекторда мазкур масала кўриб чиқилганлиги маълум қилинган эди. 18 октябрь санасидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилиб бошлади.
Шунингдек, анъанавий таълимга қайтиш бўйича аниқ бир қарор қабул қилинмаган, вазият ҳали тўлиқ ўрганилиши таъкидлаб ўтилди. Анъанавий таълимга қайтилиши билан кўп сонли талабаларнинг пойтахтга қайтиши ижтимоий масофа сақлаш имкониятини камайтириши, талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш муаммолари борлиги ҳақида ҳам маълумот берилиб ўтилди.
Маълумот учун, жорий йил 15 март санасида юртимизда илк коронавирус юқтирган фуқаро аниқлангандан сўнг барча олий таълим муассасаларида ўқиш тўхтаган эди.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1