SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда анъанавий дарслар давом этмоқда » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида биринчи босқич талабалар учун дарслар анъанавий тарзда давом этмоқда. Танишув дарслари давомида талабаликка қабул қилинган абитуриентлар филиалдаги ўқув жараёни ҳамда профессор-ўқитувчилар билан яқиндан таништирилди. Эндиликда ҳар бир гуруҳ учун ўзларининг мутахассисликлари бўйича дарслар ташкил этилмоқда. Бугун Ветеринария медицинаси йўналишининг 1-босқич талабаларига «ҳайвонлар анатомияси» фанидан биринчи дарс ўтилди. Фан ўқитувчиси Ш.Утегенова дарс бошида бу фаннинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида кенг тушунтириб ўтди. Шунингдек, дарс давомида муляжлардан фойдаланган ҳолда мавзу бўйича слайд орқали талабаларга етарлича тушунча берилди. Филиалдаги биринчи босқич талабалар учун ташкил этилган анъанавий таълим жараёнида мутахассисликлари бўйича ўтиладиган тегишли фанлардан мана шу тарзда дастлабки кўникмалар шакллантирилмоқда. Ҳайвонлар анатомияси фанидан ташкил этилган дарс талабалар учун қизиқарли тарзда кечди.