Филиалда 1-босқич талабалар учун анъанавий дарслар ташкил этилди
Маълумки, бугун, 12 октябрдан бошлаб барча олий таълим муассасаларининг талабаликка тавсия этилган абитуриентлари, яъни 1-босқич талабалари учун танишув дарслари бошланди. Жумладан, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида ҳам бугундан, 1-босқич талабалар учун танишув дарслари ташкил этилди. Филиалдаги дарс жараёнларида карантин қоидаларига қатъй амал қилинмоқда. Ҳар бир аудиторияда талабалар оралиқ масофани сақлаган ҳолда ва тиббий ниқобда танишув дарслари ўтилмоқда. Дарслар орасида талабаларга 10 дақиқалиқ танафус берилмоқда. Анъанавий дарслар жараёнининг тўлиқ тафсилотлари билан сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.
скачать dle 12.1