Яна бир хорижий ОТМ филиали ташкил этилди
Президент қарори билан (ПҚ–4857, 08.10.2020) “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет)нинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.
Қарорга кўра, Филиал:
барча даражадаги мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;
таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб боради;
кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи таълим шаклида олиб боради;
битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломини беради.
Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 126 тага, жумладан, хорижий ОТМлар филиаллари 24 тага етди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
скачать dle 12.1