Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар диққатига!
1 курсга қабул қилинганлар учун контракт суммасининг 50% фоизини тўлашнинг сўнгги муддати 1 ноябрь этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:
2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
скачать dle 12.1