Филиалга талабаликка тавсия этилган абитуриентлар диққатига!
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлардан қуйидаги тегишли ҳужжатларни филиалга тақдим этиши керак эканлигини маълум қиламиз. Мазкур рўйхатда барча керакли ҳужжатлар тўлиқ кўрсатилиб ўтилган мана шу рўйхат бўйича тегишли ҳужжатларни филиалнинг масъул ходимларига топширишингиз сўралади.
Ҳужжатлар рўйхати:
1.Ректор номига ариза;
2.Паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
3.Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;
4.Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли; (агар бўлса)
5.3,5х4,5 фото 12 та;
6.Ҳужжатлар йиғма жилди (скоросшиватель);
7.Конверт A5 форматида;
8.Талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза (керак бўлса)
9.Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли, агар бўлса).
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1