Энг тўғри танлов
Коронавирус пандемияси сабабли жаҳонда таълим тизими ўзгарди. Республикамизнинг олий ўқув юртлари ҳам талабалар ҳамда ўқитувчиларнинг саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида онлайн таълим шакли жорий этилди. Биз талабалар бугунги кунга келиб таълимнинг бу шаклига мослашиб олдик. Бошида албатта онсон бўлгани йўқ. Сабаби, бизларда масофавий таълим бўйича тушунча мавжуд бўлгани билан амалиётда айнан ўзимизда синаб кўрмаган эдик. Филиалимизнинг профессор-ўқитувчилари ҳар биримизга бу борада йўл-йўриқ кўрсатиб, кўп нарсаларни ўргатди. Янги ўқув йили онлайн тарзда старт олганлиги шахсан ўзимни ҳавотирга қўймади. Эндиликда, биз талабаларда етарлича тажриба ва кўникма ҳосил бўлди. Қолаверса, филиал веб-сайтида Moodle тизимининг янги версияси яратилди. Биз талабаларнинг масофадан туриб сифатли таълим олишимиз учун барча имкониятлар билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг гувоҳи бўлиб туриб, онлайн дарсларни қунд билан ўзлаштиришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда юртимиздаги ўзимнинг тенгдош талаба дўстларим масофадан туриб таълим олмоқдалар. Бундай замонавий таълимнинг жорий этилиши албатта ўзининг яхши натижасини беради деп ишонаман! Устозларимни, курсдош дўстларимни соғинган бўлсам ҳам таълимнинг бу шакли юртимиздаги ҳозирги эпидемиологик вазиятда энг тўғри танлов деб ўйлайман. Масофавий таълимнинг афзаллиги вақтимизни бирозгина тежайди. Биз талабалар энди онлайн таълим олишдан бўш вақтларимизда кўпроқ китоб ўқиш ва назарий билимларимизни амалиёт билан мустаҳкамлаш учун бемалол вақт ажрата оламиз. Масалан, ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, балиқчилик йўналишида таълим олаётганлигим боис уй шароитида ўзим аквариумда балиқларни парвариш қилмоқдаман. Ўқитувчиларимиздан телефон орқали маслаҳатлар олиб тураман. Шунингдек, мутахассислигим буйича керакли маълумотлар билан интернет орқали танишиб бораман. Умумий қилиб фикр билдирадиган бўлсам, филиалимизда масофавий таълим тизими яхши йўлга қўйилган. Профессор-ўқитувчиларимиз ҳар томонлама профессионал ёндашув олиб боришга ҳаракат қилмоқдалар. Бу борада филиал талабаларининг ҳам фикр ҳамда таклифлари инобатга олинаётганлиги бизларни онлайн таълим олишда фаол иштирок этишга ва масъулият билан қарашга ундайди. Энг олий мақсад таълим олиш жараёнидан узилиб қолмаслик. Талаба ёшлар ўзлари таълим олаётган олий таълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг топшириқларини ўз вақтида бажариб борса ва онлайн дарсларни ўзлаштиришда ўзларининг фаоллигини янада оширсалар кутилгандек натижаларга эришамиз.
Халмуратова Азиза
СамВМИ Нукус филиалининг
Зооинженерия: Балиқчилик йўналишининг
2-босқич талабаси
скачать dle 12.1