Жўқорғи Кенгес Раиси сайланди
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Йиғилишни Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Атабек Давлетов очди. Сессиянинг котибияти сайланиб, кун тартиби тасдиқланди, Оқсоқоллар кенгаши ва Ҳисоб-саноқ комиссияси таркиби тузилди. Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ, Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига Камалов Мурат Қаллибекович номзоди тавсия этилди. Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Камалов Мурат Қаллибекович сайланди.
скачать dle 12.1