«Супер контракт» ҳақидаги баъзи саволларга жавоблар
Қўшимча контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?
Бир марта тўланади. 1-ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги йилларда ҳамма қатори оддий контрактни тўлаб ўқишади.
Магистратурада ҳам қўшимча қабул борми?
Ҳа, бор. Фақат магистратурада бакалаврга ўхшаб табақалаштирилган қиммат контракт тўланмайди, оддий контракт нархи қанча бўлса, қўшимча қабул қилинган магистрлар ҳам шунча тўлашади.
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўласа бўладими?
Ўтган йили супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган эди. Жорий йилда ҳам берилса керак.
Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?
Йўқ, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Лекин банклар бозор нархларида ўз кредитларини таклиф этиши мумкин.
скачать dle 12.1