Устозга эҳтиром!
Устоз! Шу оддий ва камтар сўз замирида бир дунё маъно ва ҳурмат мужассам. Ўқитувчи зоти борки, қаерда бўлмасин шогирдларини ўйлаб, уларнинг ғамида юради. Бу инсонлар ўта камтарин бўлиши билан биргаликда, қалби боладек беғубор бўлишади. Инсонлар баркамоликка ва етук билимга устоз ва мураббийларнинг таълими ҳамда ўгитларисиз эриша олмайдилар. Биз азалдан таълим ва тарбия берган ўқитувчиларимизни эъзозлаб келганмиз. Албатта, улар бундай эътиборга лойиқдирлар. Эсимни таниганимдан бери ҳар йили 1-октябрь санаси «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» сифатида нишонланади. Уларнинг фидокорона меҳнатлари қадрланади ва ҳамийша муносиб тақдирланади. Муаллимларимиз бизга ҳаётда ўз ўрнимизни ва мавқеимизни топишда кўмакдош, елкадош дўст бўлганлар. Биз эса бунинг ҳаққини адо эта олмаймиз. Ҳақиқий ҳурмат ва эъзозга арзийсиз азиз устозлар! Мен ҳам мана шу фурсатдан фойдаланган ҳолда, улуғ байрам билан шу соҳада хизмат кўрсатаётган барча ўқитувчиларни ва алоҳида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалидаги биз талабаларга таълим ва тарбия бериб келаётган азиз профессор-ўқитувчиларимизни Ветеринария медицинаси (ўзбек) 3-босқич талабалари ҳамда шахсан ўзимнинг номимдан чин кўнгилдан қутлайман! Қадрли устозларимиз мана шундай синовли кунларда ўзларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан! Оилангиз ва ўзингизга соғлик ва саломатлик тилайман! Ёшларга таълим беришдек заҳматли ишингизда мувафақиятлар тилайман!
Ойгул Жуманазарова,
Ветеринария медицинаси йўналишининг
3-босқич талабаси
скачать dle 12.1