Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.
Қорақалпоғистон фанининг йирик намояндаси, файласуф олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жуманазар Базарбаев 2020 йилнинг 25 сентябрида 87 ёшида вафот этди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоасига, шунингдек, бутун халқимизга чуқур таъзия билдиради. Марҳумнинг амалга оширган эзгу ишлари ёшлар учун намуна бўлиб қолади. Ажойиб инсон, атоқли олим, Жуманазар Базарбаевнинг хотираси қалбимизда муҳирланиб қолади. Академик Жуманазар Базарбаевни бугун сўнгги сафарга кузатамиз!
Филиал Матбуот хизмати
скачать dle 12.1