Инглиз тили фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди
Филиал талабалари учун 2 сентябрдан бошлаб масофавий таълим йўлга қўйилди. Онлайн таълим олиш жараёнининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида талабалар учун онлайн вебинарлар ва очиқ дарслар ташкил қилинмоқда. Жумладан, филиалнинг «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистент лавозимига талабгор Наргиза Жуманиязова Зооинженерия:Балиқчилик йўналишининг 3-босқич талабаларига инглиз тили фанидан “People the great communicator” мавзусида очиқ дарс ўтди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров дарсни очиб берди. Шунингдек, унга филиал профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. Н.Жуманиязова томонидан очиқ дарс мавзуси бўйича кенг тушунча берилди. Талабалар мавзуни яхши ўзлаштирганлиги сабабли дарс давомида фаол иштирок этишди. Zoom платформаси орқали онлайн мулоқат тарзида ташкил этилган мана шундай дарслар талабаларнинг янада яхши ўзлаштиришлари учун омил бўлади. Бу эса ўз ўрнида масофавий таълимнинг сифатини ошириб боради. Филиал раҳбарияти айнан шуни ҳисобга олган ҳолда дарсларни иложи борича мана шундай шаклда ташкил этишни режалаштирмоқдалар. Инглиз тили фанидан бўлиб ўтган очиқ дарс мароқли бўлганлигини талабалар таъкидлаб ўтишди.
скачать dle 12.1