ОТМлар онлайн таълимдан оффлайн таълимга қачон ўтади?
Барчангизнинг хабарингиз бор, 2 сентябрдан юртимиздаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йили расман онлайн тарзда йўлга қўйилди. Хўш, олий таълим муассасаларида анъанавий таълим қачондан бошланади? Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов қуйидагича ойдинлик киритиб ўтди.
«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда. Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки профессор-ўқитувчилари ҳам анъанавий таълимни соғинган.
Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти»
Шунингдек, талабаларнинг кўпчилиги ётқохоналарда яшайди. Бу эса ўз ўрнида, карантин қоидаларига амал қилиш даражасини сусайтириши мумкин.
Бундан аввал олий таълим муассасаларида биринчи семестр тўлиқ шаклда онлайн бўлиши ҳамда анъанавий таълим февраль ойидан бошланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди. Унда анъанавий таълим бошланган тақдирда, Тошкент шаҳрига 100 мингдан ортиқ талабаларнинг келиши бу эса эпидемиологик вазиятнинг издан чиқишига олиб келиши мумкин эканлиги таъкидлаб ўтилган эди. Бугунгидек вазиятда анъанавий таълимни бошлашга шошмаслик маъқул бўлса керак.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1