Лицензия бекор бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2020 йилдаги ПФ-6044-сон фармонига мувофиқ 01.01.2021 йилдан ветеринария даволаш-профилактика ишлари учун лицензия олиш бекор қилинади.
Бунда, ветеринария соҳасидаги (мутахассислиги) таълим муассасасини (олий, ўрта-махсус касбий таълим) битирган жисмоний шахсларга ушбу фаолият билан хабардор қилиш тартибида шуғулланишга рухсат берилади. Шунингдек, ветеринария даволаш-профилактика ишлари билан шуғулланиш учун тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлиги бекор қилинади. Мазкур фаолият ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига қўшилади. Ушбу фаолият билан шуғулланадиган шахслар белгиланган тартибда давлат ветеринария хизмати томонидан юритиладиган реестрда қайд этилиб, тегишли мажбуриятлар олган ҳолда фаолият юритиши мумкин бўлади (бу бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда).
скачать dle 12.1