Ҳамкасбимиз 55 ёшда!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Энг катта бойлик-бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос-бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик-бу билимсизликдир»-деб айтганидек, ҳақиқатан ҳам инсонни инсон қилиб камол топтиришда, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб фуқораси бўлиб ҳаётга кириши ва мустаҳкам ўрин олишида устозларнинг ҳиссаси беқиёсдир.
Шундай улуғ унвон-устоз-ўқитувчи даражасига эришган ҳамкасб опамиз Базарбаева Дина Иркиновна бугунги кун 55 ёшни қарши олмақда. Базарбаева Дина Иркиновна 1965 йили 4 сентябрь куни Нукус шаҳрида зиёли оилада дунёга келган. Ота-онаси ўқитувчи бўлган Дина опа кичкина вақтидан бошлаб, билим-илм олишга чанқоқ бўлиб, ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаганнан сўнг, Россиянинг Ленинград давлат университетига ўқишга тушиб, «Микробиология» мутахассислигини тамомлайди. Ўзининг меҳнат фаолиятни 1987 йили Қорақалпоқ илмий-тадқиқот институты клиника ва медицина институтида кичик илмий ходим бўлиб ишлашдан бошлайди. 1992-2003 йиллари Республика санитария-эпидимиология станциясида врач-бактериолог, врач-лаборант, 2002-2005 йиллари Қорақалпоғистон экспериментал ва клиник тиббиёт илмий-тадқиқот институти аспиранти, 2003-2006 йиллари Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиали илмий бўлими инженери, 2006-2008 йиллари Ўзбекистон Республикаси Илмлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимиБиоэкология институтида кичик илмий ходим, 2008-2013 йиллари Қорақалпоқ давлат университети ассистенти, 2014-2019 йиллари Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиали ассистенти бўлиб самарали фаолият олиб бордилар. Талабаларга устозлик қилиш билан бирга илм билан шуғулланиб бир қанча илмий мақолалари Республикамиз ва чет эл нашриётларида чиқарилган ва 2019 йили 19 ноябрда Микробиология ва вирусология мутахассислиги бўйича илмий диссертациясини ҳимоя қилиб, Биология илмлари бўйича философия докторы (PhD) даражасин эгаллади.
2019 йил декабрь ойидан бошлаб Самарқанд ветеринария медицина институти Нукус филиалида ассистент ва 2020 йилдан бошлаб кафедра бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг онаси. Бугунги таваллуд кун эгаси ҳамкасб опамиз Базарбаева Дина Иркиновнага мустаҳкам соғлиқ, оиласига тинчлик, машаққатли ва ҳурматга сазовар ишларида туганмас кўч-ғайрат тилаб қоламиз.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.
скачать dle 12.1